15:08 / 28.12.2015
6744

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қарийб 2810 сўмга етди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йилнинг 29 декабридан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан роппа роса 15 сўмга қимматлашиб, қиймати 2 809 сўм 98 тийинни ташкил қилмоқда. 1 Евро 11 сўм 53 тийинга қимматлашиб 3 074 сўм 19 тийинни ташкил қилиб турибди.

Бу ҳафтада Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати кичик миқдорда ўсди. Янги курсга кўра, 1 Россия рубли 80 тийинга қимматлашиб, 39 сўм 99 тийин қийматга эга бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Top