Жаҳон | 16:51 / 28.12.2015
17479
2 дақиқада ўқилади

Путин Туркияга қарши санкциялар тўғрисидаги янги қарорга имзо чекди

Россия президенти Владимир Путин Туркияга нисбатан махсус иқтисодий чораларни жорий этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда 28 декабрь куни Кремль матбуот хизмати хабар қилди. Янги чекловлар фақатгина турк фирмалари эмас, балки Туркия фуқаролари назорат қиладиган ташкилотларга ҳам тааллуқли.

Бундан аввалроқ эса бош вазир ўринбосари Аркадий Дворкович Туркияга қарши санкциялар кенгайтирилиши ҳақида маълум қилган эди. Унинг қайд этишича, ҳукумат Туркия билан ҳамкорликда воз кечиш мақсадида эмас, фақатгина, нодўстона ҳаракатларга нисбатан муносиб жавоб бериш керак, деб ҳисоблайди.

Россия президенти Туркияга қарши махсус иқтисодий чоралар тўғрисидаги биринчи қарорни роппа-роса бир ой муқаддам – 28 ноябрда тасдиқлаган эди. Ушбу ҳужжатдан турк маҳсулотларининг алоҳида турларини Россияга олиб киришни тақиқлаш ёки чеклаш ўрин олган. Жумладан, турк экспортининг асосини ташкил этувчи мева ва сабзавотлар тақиқ остида тушган эди.

Ҳужжатда 2016 йилнинг 1 январидан виза тартибининг кучга кириши, Россия ва Туркия ўртасидаги чартер рейсларининг тақиқланиши ҳам айтиб ўтилган.
Бу каби санкциялар 24 ноябрь куни турк авиацияси томонидан Сурия чегарасида Су-24 бомбардимончи самолёти уриб тушириши муносабати билан жорий этилмоқда.