Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:41 / 28.12.2015
3085
1 дақиқада ўқилади
Хитой ва Куба ўртасида авиаалоқа йўлга қўйилди
Хитойдан Кубага биринчи тижорий авиарейс 27 декабрда амалга оширилди, деб хабар бермоқда La Prensa портали.
Рейс Air China авиакомпанияси томонидан йўлга қўйилди. У Пекин билан Гаванани боғлайди.
Хитой шу тариқа минтақадаги мамлакатлар, биринчи навбатда Кубага сайёҳлари оқимини оширмоқчи. Таъкидланишича, бу Хитой ва Кариб ҳавзаси билан биринчи авиаалоқадир. Хитойдан Мексика ва Бразилияга авиарейслар хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга оширилади.