17:36 / 29.12.2015
5260

2016 йилда Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри биноси реконструкция қилиниши режалаштирилмоқда

2016 йилда Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри биноси, шунингдек, бошқа бир қатор маданият масканлари биноси реконструкция қилинади. Бу ҳақда 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида “Маданият ва спорт: ташаббус ва таҳлил” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Маданият ва спорт ишлари вазирининг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари М.Алиев, вазир ўринбосари – “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори Ф.Жўраев, Ахборот-таҳлил ва матбуот хизмати бошқармаси бошлиғи С.Бобожонов, Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Узаков иштирок этган тадбирда маданият ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун янги 2016 йил учун ишлаб чиқилган режалар тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

Хусусан, “Томоша” болалар мусиқий театрга ажратилган бинони реконструкция қилиш ва моддий-техник базасини мустахкамлаш, Республика болалар қўғирчоқ театри биносини қуриш, Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри биносини реконструкция қилиш ва янги қўшимча бино қуриш, “Миллий мусиқа маркази”ни ташкил қилиш келгуси йилдаги устувор вазифа сифатида белгиланди.

Top