Спорт | 22:27 / 29.12.2015
3666
1 дақиқада ўқилади

Би Тэчаубол «Милан» акцияларининг 48 фоизини сотиб олишга етарли маблағ топа олмади

Таиландлик бизнесмен Би Тэчаубол 2015 йилнинг охиригача «Милан» акцияларидан 48 фоизлик қисмини сотиб олиши бўйича ишни ёпа олмади.

2015 йилнинг августида у «Милан» хўжайини Сильвио Берлусконидан 480 млн евро тўлаб, жамоа акцияларининг 48 фоизини харид қилиш бўйича келишувга эришганди.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, у йил охирига келиб фақат 140 миллион евро йиға олган.

2016 йилнинг 10 январида томонлар қайтадан музокара бошлаши кутилмоқда.

Берлускони “Милан”нинг 48 фоиз акцияларининг сотилиши бўйича Тэчаубол билан келишув имзолади