14:06 / 29.12.2015
5125

CNN сухандони тўғридан-тўғри эфир чоғида ҳушидан кетиб қолди

АҚШнинг CNN телеканали сухандони Поппи Харлоу душанба кунги тўғридан-тўғри эфир чоғида ҳушидан кетиб қолди.
Илгари 33 ёшли журналист ҳомиладор эканлиги маълум бўлган эди.

Эфир чоғида террорчиликка қарши кураш бўйича социологик сўровнома натижаларини ўқиб эшиттираётган Харлоу кутилмаганда сўзини йўқотиб қўйди, сўнг унинг ух тортгани эшитилди ва экран бир неча сонияга қорайтирилди.

Бир муддатдан сўнг эфирга қайтган сухандон Twitter’да унинг аҳволини муҳокама қилишга улгурган телетомошабинларга миннатдорчилик билдирди.
“Twitter’да аҳволимни сўраган барчага каттакон раҳмат. Менинг бироз мазам қочди ва бир сонияга ҳушимни йўқотдим”, - деди у.

Top