Истанбул шаҳридаги Ҳайдарпошо портида турган юк машинаси портлаб кетди. Бу ҳақда Milliyet нашри хабар тарқатган.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, бу автомашинага Украинда давлат рақамлари ўрнатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашдан сўнг, юк машинаси ёна бошлаган.
Тахмин қилинишича, ёнғинга техник муаммо сабаб бўлган.
Автомобил ҳайдовчиси жиддий жароҳатлар олган ҳолда шифохонага ётқизилган.
#İstanbul #Haydarpaşa Limanı'nda bu gece geç saatte patlamalar meydana geldi, çıkan yangına itfaiye müdahale etti. pic.twitter.com/xQTyoLqMw2
— 140journos (@140journos) 28 декабря 2015