09:50 / 29.12.2015
6934

Рамзон Қодиров ИШИД етакчиларидан бири аш-Шишанийнинг қўлга олинганига ишонмаяпти

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг маълум қилишича, у АҚШ махсус кучлари томонидан ИШИД етакчиларидан бири Абу Умар аш-Шишанийнинг қўлга олингани ҳақидаги хабарга ишонмаслигини билдирди.

"Биз ҳам бундан анча аввалроқ уни ўлдирганмиз, деб ишонгандик. Менинг одамларим унинг жасади тепасида туриб, уни суратга олишган ва суратларни жўнатишганди. У эса кўп ўтмасдан тирик ҳолда пайдо бўлди. Энди унинг қўлга олингани ҳақидагина айтишмоқда. Бунга ишона олмаймиз", дейди у.

Қодировнинг қайд этишича, унинг Шишаний билан ўзига хос "ҳисоб-китоби" бор.

"У қўлга олинган-олинмаганидан қатъи назар унинг тақдири аянчли бўлади", дейди Қодиров.

Бундан олдинроқ, АҚШ махсус кучлари Ироқда ИШИДнинг етакчиларидан бири аш-Шишанийни ушлагани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Top