Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рим ва Миланда смог туфайли автомобиллар ҳаракати чекланди
Италиянинг 2 йирик шаҳри Милан ва Римда атроф муҳитнинг ифлослангани билан боғлиқ мавжуд вазият туфайли шахсий транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича тақиқлар қўлланди.
Милан шаҳри ҳокимияти шаҳар кўчаларида автомобиллар, мотоцикллар ва мотороллерларнинг яқин 3 кун ичида ҳар куни 6 соат давомида ҳаракатдан тўхтаб туриши кераклигини маълум қилган.
Римда эса 28 декабрь куни шаҳарда автомобилларнинг 9 соат давомида ҳаракатланишини тўхтатиш жорий қилинди.
Таҳлилчилар қуруқ ва шамолсиз вақтда ҳавога заҳарли моддалар чиқмаслиги кераклигини айтишган.
Римдаги тақиқлар гибридли моторлар ўрнатилган машиналарга тааллуқли эмас.