15:24 / 29.12.2015
6693

Саудия Арабистони тахти валиаҳдларидан бири вафот этди

Саудия Арабистони ҳукумати маъмурияти шаҳзода Муҳаммад ибн Наваф ибн Абдулазизнинг вафот этгани ҳақида маълум қилди.

62 ёшли шаҳзода Саудия Арабистони қироллиги тахти ворисларидан бири саналар эди.

У дипломат сифатида фаолият кўрсатиб келган, ўз вақтида Саудия Арабистонининг Буюк Британиядаги элчиси сифатида ишлаганди. У охирги марта қиролликнинг Италиядаги элчиси сифатида фаолият кўрсатган.

Марҳумдан 5 фарзанд қолган. У ўта ҳашаматли ҳаёт кечириши орқали танилган эди. У туркиялик кемачилар томонидан тайёрланган улкан яхталар эгаси сифатида ҳам машҳур эди.

Top