18:14 / 29.12.2015
4436

Трамп Америка жамиятининг маслаги ва қўрқувларини акс эттирмоқда

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Америка жамиятининг маслаги ва қўрқувларини ўзида акс эттирмоқда, деб ёзмоқда The New York Times.

“Биз учун аҳамиятли туюлаётган нарсалар вирусга айланмоқда. Бу қайсидир маънода жамият муҳокама қилинишга лойиқ эканини кўрсатади”, - деди Сиракуза университети профессори Жефф Хемсли.

2015 йилда Трамп ва унинг ғоялари муҳокамаларга лойиқ бўлди, дея қайд этди мақола муаллифи. У бошқа номзодларга қараганда “Фейсбук”да кўпроқ “лайк”, Twitter`да кўпроқ ўқувчиларга эга бўлди.

Унинг исми Google`да кўпроқ қидирилмоқда, телевидение эса унга республикачи рақибларига қараганда кўпроқ эътибор қаратмоқда.

Ўз навбатида, Гавайи университетининг психология профессори Ричард Рэпсоннинг қайд этишича, нафрат, қўрқув ва қаҳр-ғазаб каби ҳиссиётлар осонгина ўзига жалб қилади. Унинг қўшимча қилишича, бу каби ҳиссиётларни келтириб чиқарган ҳодисалар одамларни тез-тез бўлиб юбормоқда.

Нашр нуқтаи назарига кўра, Трамп “Ҳар қандай реклама яхши” иборасини ўзида ифода этган ва у одамларнинг ғазабига сабаб бўладиган уринишлар ОАВ эътиборини ўзига жалб қилишини яхши билади.

Top