Жаҳон | 18:06 / 29.12.2015
4400
1 дақиқада ўқилади

Халқаро коалиция самолётлари ИШИД базалари бўйлаб 31та зарба берди

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари 29 декабрь куни ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги объектларига 31та ҳаво зарбаси йўллади.

"22та зарба Ироқнинг Рамади ва Мўсул шаҳри ҳудудлари бўйлаб берилган. Бу ҳаво зарбалари натижасида жангариларнинг ҳарбий объектлари, нефть ташувчи цистерналари ҳамда бошқа базалари йўқ қилинган.

Яна 9та зарба Сурия ҳудуди бўйлаб амалга оширилган. Бу зарбалар орқали жангарилар ўрнашган базалар бомбаланган", дейилади Рейтер агентлиги хабарида.