13:10 / 30.12.2015
12593

2016 йилдан махсус мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун тўлов ундирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2016 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Давлат махсус мактабгача таълим муассасалари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда «Norma.uz» хабар бермоқда.

Жорий этилган ўзгартиришларга мувофиқ, махсус мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларини парваришлаш ва уларни ўқитиш учун тўлов эндиликда ота-оналар ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундирилади.

Фақатгина жисмоний ёки ақлий ривожланишида маълум камчиликлари бўлган болалар учун тўлов ундирилмайдиган бўлди.
Низомга кўра, махсус мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг давлат бюджети маблағлари эвазига озиқ-овқат билан таъминланиши ҳам бекор қилинади.

Top