Жаҳон | 17:08 / 30.12.2015
4490
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Рождество арафасида гироскутер сотилишининг кўпайиши жанжал келтириб чиқарди

Яқинда бўлиб ўтган Рождество байрами арафасида АҚШда гироскутерлар (ўзини мувозанатга солувчи скутер) кўплаб харид қилинди. Таъкидланишича, америкаликлар бир-бирига шу кунларда кўплаб гироскутерлар совға қилган.

Маълум бўлишича, кўплаб фойдаланувчилар скутер бошқарувини эплай олмаган, бунинг оқибатида жароҳат олганлар сони кўп бўлган. Бундай ҳолатлар акс этган видеороликлар интернетга жойлаштириб борилмоқда. Жароҳат олганлар сирасида машҳур боксчи Майк Тайсон ҳам бор.
2014 йилда АҚШдаги энг машҳур Рождество совғаси дрон бўлган эди; 2015 йилда унинг ўрнини скутерлар эгаллади.

CyBoard америкаликлар томонидан “ховерборд” деб аталади, лекин бу транспорт воситаси аслида ҳавода муаллақ турадиган скейтбордга нисбатан кўпроқ сегвейга яқин туради.

CyBoard қўлсиз — товонларни у ёқ-бу ёққа эгиш йўли билан бошқарилади. Рождество куни кўп америкаликлар уни амалда синаб кўрмоқчи бўлишган, лекин бошқара олмай, йиқилган.