15:58 / 30.12.2015
20559

Назарбоев Қозоғистон гўзали билан рақсга тушди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонадаги “Думан” кўнгилочар марказида шаҳар ҳокими томонидан ташкил этилган байрамона балга ташриф буюрди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташрифчиларга мурожаат қиларкан, мамлакат раҳбари келаси йил Қозоғистон 25 йиллик юбилейини нишонлашини алоҳида қайд қилиб ўтди.

“Бу байрамни муносиб кутиб олиш учун бутун мамлакат бир бутун бўлиб меҳнат қилади, - деди у. – Суверенитет йилларида амалда бошқа мамлакат яратилди, бу барча қозоғистонликларнинг меҳнатлари маҳсулидир. Кўп этносли ва кўп конфессияли халқимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман”.

Шунингдек, Назарбоев барчани келаётган Янги йил билан табриклади. Шундан сўнг “Қозоғистон гўзали-2015” танлови ғолибаси Алия Мергембаева давлат раҳбарини рақсга таклиф қилди.Хайрия балида тўпланган маблағ “Милосердие” жамғармасига ўтказилади.

Top