Спорт | 11:02 / 30.12.2015
7332
1 дақиқада ўқилади
Тунисдаги футбол ўйини вақтида мухлислар ҳакамни йиғлатишди
Футбол бўйича Тунис чемпионати доирасида ўтказилган "Бизерти" ва "Марса" жамоалари баҳсида маҳаллий мухлислар ўйин ҳакамини у йиғлаб юборгунича ҳақоратлашди.
Бу ҳолат тасвирланган видеода ҳакам Яссин Ҳаруш ўзига нисбатан трибуналардан туриб билдирилган кескин эътирозлардан кейин кўз ёшларини тийиб тура олмаган. "Бизерте" жамоаси мухлислари унинг онасини ҳақоратлай бошлашганидан кейин у йиғлай бошлагач майдондаги икки жамоа футболчилари ҳам уни юптишга уринишган.
Ўйин мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
"Бундай адолатсиз муносабатга учраганингдан кейин ўзингни тутиб туришинг қийин бўлади. Ахир ҳеч ким онасини ҳақорат қилишларига чидаб тура олмайди. Аллоҳ менинг онамни омон қилсин", дейди Яссин Ҳаруш ўйиндан кейин.