20:12 / 30.12.2015
7618

Виталий Денисов Туркия чемпионатига йўл олиши мумкин

Москванинг "Локомотив" клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Туркиянинг "Трабзонспор" жамоаси қизиқишлари доирасида турибди. Бу ҳақда Milliyet нашри хабар тарқатди.

28 ёшли бу футболчи жорий мавсумда "Локомотив" сафида 18та ўйинда майдонга тушган.

"Трабзонспор" эса айни вақтда Туркия Суперлигасида 17 турдан кейин тўққизинчи ўринда жойлашган. Бу жамоа сафида айни вақтда Оскар Кардоса, Даме Н`Дойе, Марко Марин, Стефан Мбиа, Кевин Констант каби машҳур футболчилар ҳам тўп суришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар вақтида ҳам турклар жамоасининг ушбу футболчини сотиб олиш ниятида экани ҳақида хабар берилганди.

«Трабзонспор» Виталий Денисовга қизиқиш билдирмоқда

Top