Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:31 / 31.12.2015
3351
1 дақиқада ўқилади
"Манчестер Сити" "Боруссия"дан ҳужумчи сотиб олмоқчи
"Манчестер Сити" Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни трансфер қилмоқчи. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатган.
Манбанинг ёзишича, "шаҳарликлар" мавсум якунланганидан кейин ушбу габонлик футболчини харид қилмоқчи.
26 ёшли бу ҳужумчининг немислар жамоаси билан шартномаси 2020 йилгача тузилган.
У жорий мавсумда Германия чемпионатидаги 17та учрашувда майдонга тушиб, 18та гол урди ҳамда 4та самарали пас узатди. У шунингдек, Европа лигасида 7та голга муаллифлик қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш