Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД Россияга илк бор ҳужумга ўтгани ҳақида эълон қилди
ИШИД террорчилик гуруҳи Доғистондаги Дарбант шаҳрида жойлашган Норин-қалъа истеҳкомига ташриф буюрганлар ўққа тутилгани учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Жангарилар 31 декабрда интернетда улар томонидан Россия махсус хизматлари аъзоларининг гуруҳи ҳужумга учрагани ҳақидаги маълумотни жойлаштирган, бу ҳақда жангариларнинг фаолиятини таҳлил қилувчи АҚШнинг SITE сайти маълум қилди.
Хабарга кўра, жангарилар зобитлардан бирини ўлдирган, ўзлари эса талофат кўрмаган. Бундан ташқари, жангариларнинг ҳужуми оқибатида 11 киши яраланган.
Дарбантдаги теракт 30 декабрда содир бўлди, унда 20 кишилик гуруҳ номаълум шахслар томонидан ўққа тутилган. Россия ҳукумати маълумотларига кўра, яраланганлар орасида Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам бўлган.