Спорт | 15:10 / 01.01.2016
4394
2 дақиқада ўқилади

Ван Гаал: Фаолиятимнинг охиригача «Манчестер Юнайтед»да қолмоқчиман

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал мураббийлик фаолиятини ҳозирги жамоасида якунлаш ниятида экани ҳақида айтди. 64 ёшли мутахассис 1,5 йил олдин «Манчестер Юнайтед» жамоаси бошқарувига келганди.

«Мен доим ўз ишимни бажараман. Сиз, журналистлар ўз ишингизни қилишингиз зарур. Жамоанинг мураббийлар штабидагиларнинг баъзилари: “Хужайин, сизга ёрдам керак эмас-ми?“, - дейишади. Мен доим шундай жавоб қайтараман: “Сен ўз ишингни баражган ҳолда менга ёрдам берасан. Уни иложи борича яхши бажар, мен мамнун бўлай.

Шуни футболчилардан ҳам талаб қиламан. «МЮ» фаолиятимдаги биринчи клуб эмас. Балки, «МЮ» — фаолиятимдаги сўнгги клуб бўлиши мумкин», — дея ван Гаалнинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com нашри.

Айни дамда «Манчестер Юнайтед» АПЛ мусобақа жадвалида олтинчи ўринда турибди ва биринчи ўриндаги «Арсенал» жамоасидан 9 очко, ЕЧЛга йўлланма берувчи тўртинчи ўриндаги «Тоттенҳем»дан 5 очко ортда қолмоқда.

The Telegraph: ван Гаал «Челси»га қарши ўйиндан кейин «МЮ»ни тарк этади

Ван Гаал "МЮ" раҳбариятига жамоани инқироздан қай йўл билан олиб чиқишни билмаслигини билдирди

Ван Гаал матбуот анжумани вақтида журналистлардан узр сўрашни талаб қилди

Ван Гаал: ОАВ истеъфога чиқишимни истамоқда, мен эса йўқ

Британия ОАВи ван Гаалдан "узр сўради"

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш