Спорт | 19:56 / 02.01.2016
4310
1 дақиқада ўқилади

АПЛда янги йилнинг илк ўйинида "Ливерпуль" "Вест Ҳэм"га ютқазди

Англия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган илк учрашув "Вест Ҳэм" ва "Ливерпуль" клублари ўртасида ўтказилди. Ўйин мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, ҳисобни Антонио 10-дақиқада очди. У АПЛнинг янги йилдаги илк голи муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимда, ўйиннинг 55-дақиқасида Кэрролл жамоасининг иккинчи голини уриб, орадаги фарқни йириклаштирди - 2:0.

Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди.

Шу тариқа, Славен Билич шогирдлари муҳим уч очкони қўлга киритишди ва турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилишди. "Ливерпуль" эса ҳозирча саккизинчи ўринда қолмоқда.

Англия чемпионати, 20-тур
"Вест Ҳэм" – "Ливерпуль" 2:0
Голлар: 1:0 – 10 Антонио, 2:0 – 55 Кэрролл.
"Вест Ҳэм" – Адриан, Коллинз, Крессуэлл, Томкинс, Огбонна, Лансини (Обианг, 39), Нобл, Куяте, Антонио (Дженкинсон, 86), Валенсия (Пайе, 64), Кэрролл.
"Ливерпуль" – Миньоле, Ловрен, Морено (Смит, 61), Клайн, Сако (Аллен, 82), Джан, Лейва, Коутиньо, Айб, Фирмино (Лаллана, 61), Бентеке.
Огоҳлантиришлар: Лансини (18), Лейва (24).