Спорт | 16:11 / 02.01.2016
3378
2 дақиқада ўқилади

Жеррард: Бу йил менинг футболчилик фаолиятимдаги охиргиси бўлиши мумкин

Айни вақтда "Лос Анжелес Гэлакси" клуби ярим ҳимоячиси ҳисобланадиган Стивен Жеррард қачон футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилди. У "Ливерпуль"га мураббий сифатида қайтишни исташи ҳақида айтиб ўтган.

"Ҳозирча бунга тўлиқ ишончим комил эмас, аммо бу йил фаолиятимдаги сўнгги бўлиб қолишининг эҳтимоли катта.

Мен Клопп билан гаплашдим. У менга ҳеч қандай таклиф билдирмади, аммо клубдагилар бирор лавозимда фаолият юритишимга қарши эмасликларини билдиришди.

Мен ҳамиша "Ливерпуль" ёки Англия футбол ассоциациясида ишлашни истаганман. Шундай экан, Англияга қайтгач, эксперт сифатида фаолият юритиб, клубда амалиёт ўташ ниятидаман.

Мен 2016 йил охирида, ноябрь ёки декабрь ойида тўла эркин бўламан ва ўша вақтда мураббийлик лицензиясини олишга умид қилмоқдаман", дейди Жеррард.

Маълумот учун, Стивен Жеррард 1987 йилдан бошлаб "Ливерпуль" академиясида ўйнай бошлаган. У "қизиллар" сафида 11та соврин қўлга киритган ва уларни орасида УЕФА Кубоги, Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубоги бор. У ҳеч қачон Англия чемпиони бўла олмаган.