Жамият | 12:37 / 02.01.2016
14256
1 дақиқада ўқилади

Калифорния осмонида Дональд Трампга қарши ёзувлар пайдо бўлди

АҚШнинг Пасадина шаҳрида (Калифорния штати) ҳар йилги анъанавий Атиргуллар паради бўлиб ўтди. 127-маротаба ўтаётган оркестрлар, отлиқлар ва гуллар билан безалган ҳаракатланувчи платформаларнинг анъанавий тантанали юришини 700 мингга яқин қиши томоша қилди.

Ушбу тадбир ўзига хос норозилик акциясисиз ўтмади. Парад иштирокчилари Пасадина кўчалари бўйлаб марш билан юраётган бир пайтда улар тепасида бир нечта самолёт тутун ёрдамида АҚШ президенти лавозимига номзодлардан бири Дональд Трампга қарши қаратилган шиорларни ёзди.

“Ким бўлса бўлсин, бироқ Трамп эмас”, деб айтилмоқда шиорлардан бирида. “Америка мафтункор. Трамп эса жирканч”, дейилди яна бирида. Парад ташкилотчиларининг айтишича, уларнинг бу норозилик акциясига ҳеч қандай алоқалари бўлмаган ва буни ким амалга оширишганини ҳам билишмайди.