Спорт | 10:56 / 02.01.2016
7294
1 дақиқада ўқилади

Рамос хатолик туфайли твиттерига ўз ўғли сурати ўрнига Мессининг ўғли суратини қўйиб юборди

"Реал" жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос ўз ўғли суратини "Барселона" футболчиси Лионель Мессининг ўғли сурати билан адаштириб юборди.

Маълум бўлишича, Рамос ўзининг твиттердаги аккаунтига Янги йил кунида 2015 йилда ўз ҳаётида юз берган воқеалари акс этган суратлардан тузилган коллажни жойлаштирди. У коллажга иккинчи ўғли Марко Рамоснинг қўли сурати ўрнига худди шунга ўхшаш бошқа бир сурат, Мессининг ўғлининг қўли тасвирланган суратни қўшиб юборган.

У тезда хатони тузатган.