Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонидаги қатл туфайли суннийлар ва шиалар ўртасида катта можаро чиқиши тахмин қилинмоқда
Ироқдаги ҳукмрон шиалар коалицияси вакили Муҳаммад ал Сайхуднинг маълум қилишича, шиалар хатиби Нимр ан-Нимрнинг қатл этилиши, шиалар ва суннийлар ўртасида зиддият келтириб чиқариши ҳамда минтақада таранг вазиятни юзага келтириши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
«Саудия Арабистонида амалга оширилган ушбу чора минтақада оғир вазиятни юзага келтириши ва суннийлар ҳамда шиалар ўртасида зиддият келтириб чиқариши мумкин», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги терроризм ва фитна учун судланган 47 кишига нисбатан ўлим ҳукми ижро этилганини эълон қилди. Улар ичида шиалар хатиби Нимр ан-Нимр ҳам бор бўлган.