Жаҳон | 19:31 / 02.01.2016
8778
1 дақиқада ўқилади

Сурия армияси жангариларни яна бир муҳим нуқтадан суриб чиқарди

Сурия ҳукумати қўшинлари 2 январь куни мамлакат жанубидаги Диро, Ал-Кунейтра ва Ас-Сувайда вилоятлари билан боғловчи йўлда жойлашган Шайх Мискин шаҳрини эгаллади. Бу ҳақда Сурия ал-Эн портали маълумотига асосланиб, ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Шаҳар учун жанг 3 кун давом этган. Жанг вақтида 50 нафардан ортиқ жангари ўлдирилган ва 250дан ортиғи жароҳатланган. Ҳукумат кучлари Хауран вилояти маркази бўлмиш Нава шаҳрига киришган.

Сурия армияси қўмондонлигида бу шаҳарнинг қайтарилиши жангариларнинг Дамашқдан жанубдаги гуруҳлари таъминоти тўсиб қўйилишига имкон беришини айтилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш