Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:23 / 02.01.2016
4468
1 дақиқада ўқилади
Тўлов тизимининг ишламай қолиши сабаб Лондон аҳолиси жамоат транспортларидан текинга фойдалана бошлади
2 январь куни Лондонда Oyster транспорт тўлов картасининг ишламай қолгани сабаб, минглаб одамлар жамоат транспортларида текинга юрди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу носозлик туфайли ўн минглаб фунт фойдадан қуруқ қолинган. Энг қизиғи, ушбу носозлик шаҳарда жамоат транспортларига юриш тарифини оширилган эртаси кунда ҳам давом этган.
Шаҳар транспорт бошқармасидагилар ушбу воқеага “техник носозликлар” сабаб бўлганини айтишган.