Спорт | 09:47 / 02.01.2016
2767
1 дақиқада ўқилади

Херардо Мартино: Месси 2016 йилги олимпиадада қатнашадиган таркибда бўлади деб ўйламайман

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Херардо Мартино "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг 2016 йилги Рио Олимпиадасида иштирок этиш имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ҳали турнир учун якуний таркиб тузилмаган. Ҳали аниқ қарор қилинмаган бўлсада, унинг бу сафар ҳам таркибга чақирилишига кўзим етмайди. Мессининг ўрнида етакчилик қила оладиган Икарди, Дибала, Вьетто ва Кальери каби футболчилар бор. Улар ҳам анча тажрибали футболчилар саналишади", дейди мураббий.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш