Жаҳон | 12:28 / 03.01.2016
3691
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистоннинг ҲҲК базасига жангариларнинг ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Покистон чегарасидан 25 км узоқликда жойлашган Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари базасига жангариларнинг ҳужум қилиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

15 соат давом этган отишма натижасида жангарилардан тўр нафари йўқ қилинган. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукумати хабар берган.
Ушбу воқеани ҳеч ким ўз зиммасига олмаган.
Айни дамда базани ўнлаб ҳарбий хизматчилар қўриқлашмоқда.