Жаҳон | 11:10 / 03.01.2016
3836
2 дақиқада ўқилади

Ироқ бош вазири Саудияда шиалар раҳнамоси қатл этилганини қоралади

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Саудия Арабистони шиалар етакчиси Нимр ан-Нимрни мамлакатда тартибсизликлар келтириб чиқаришда айблаб, қатл этганига нисбатан ўз муносабатини билдирди.

2 январь куни Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги терроризм билан шуғулланганлик ва уни рағбатлантиришда айбланган 47 кишига чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилгани ҳақида эълон қилди. Қатлга буюрилганлар орасида "Ал-Қоида" ташкилотининг Саудия Арабистонидаги бўлими етакчиси Фарис аз-Захрани ҳамда шиалар йўлбошчиси Нимр ан-Нимр номлари бор.

Ал-Абадий бу хабарни эшитганида "шокка тушгани" ҳақида айтган ва мухолифларни заифлаштириш учун бундай йўл тутилмаслиги кераклигини таъкидлаган.

"Инсон ҳуқуқлари бузилиши ўз ортидан салбий асоратларни, ҳудудда навбатдаги норозиликлар бошланиши ва жамият хавфсизлиги ҳамда беқарорлиги юзага келишига олиб келади", деб ёзган вазир ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Дин тарғиботчиси шайх Нимр ан-Нимр Саудия Арабистони ҳукумати томонидан 2012 йилда мамлакат шарқида ўтказилган норозилик намойишида қўлга олинган эди. 2014 йилда у мамлакатда тарқоқлик, қиролга бўйсунмаслик ва террорчилик ташкилоти тузганликда айбланиб ўлим жазосига маҳкум қилинган эди.

Саудия Арабистонида 47 киши терроризмда айбланиб, қатл этилди

Эрон имомнинг қатл этилиши сабабли Саудия Арабистонига норозилигини билдирди

Теҳронда намойишчилар Саудия Арабистони элчихонаси биносини ёқиб юборишди

БМТ бош котиби Саудия Арабистонида 47 кишининг қатл этилишини қоралади

Суриялик вазир Саудия Арабистонида 47 кишининг қатл этилишини қоралаб чиқди

Баҳрайнда ан-Нимрнинг қатлига норозилик билдириб чиққанларга кўзни ёшлантирувчи газ қўлланди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш