Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маст йўловчи Шереметьево аэропортининг учиш-қўниш йўлагидаги автобусни олиб қочди
Мастлиги учун рейсга қўйилмаган йўловчи Москва шаҳридаги Шереметьево аэропортининг учиш-қўниш йўлагидаги микроавтобусни олиб қочди.
Бу воқеа 3 январь кунида 1 январда Ростов вилоятидан келган фуқаро иштирокида рўй берган.
Маълум қилинишича, 24 ёшдаги бу йигит Ростов-на-Донга учаётган самолёт бортида ўзини ёмон тута бошлагач, тушириб қолдирилган. Безорини полицияга олиб кетаётганларида у самолёт трапидан сакраган ва учиш-қўниш йўлагида турган микроавтобусга қараб чопган. У микроавтобусни бошқариб, йўлдаги шлагбаумни бузиб ўтиб, аэропорт ҳудудидан чиқиб кетган.
Уни Ярославль шоссесида қўлга туширишган ва Шереметьеводаги полициячиларга топширишган. Бу ҳодиса вақтида ҳеч ким жабр кўрмаган.
Қайд этилишича, қоидабузар етказилган моддий зарарни тўлаганидан кейин уйига қўйиб юборилади. Унга маъмурий қоидабузарлик учун ҳам жарима қўлланади.