Жаҳон | 20:19 / 03.01.2016
10770
1 дақиқада ўқилади

Хитой фуқароси Кремлни ўз уйи ҳисоблаб, унга кирмоқчи бўлди

Россияда у ерда яшаётганини даъво қилиб, Кремлга кирмоқчи бўлган Хитой фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига асосланиб, Интерфакс хабар бермоқда.

Манбанинг сўзларига кўра, 2 январ куни маҳаллий вақт билан 20:30 да Спасская минораси ёнида Кремлга киришга уринган ХХРнинг 1985 йилда туғилган фуқароси қўлга олинган.

Қўлга олинган шахс полиция ходимларига Кремлда яшашини айтган.
Уни полиция маҳкамасига олиб боришган. У ерда уни психиатр текшириб кўрган ва шифохонага жўнатган.