Иқтисодиёт | 11:55 / 04.01.2016
7071
1 дақиқада ўқилади

Эрон ва Саудия Арабистони зиддияти фонида дунёда нефть нархлари ўсди

Лондон ва Нью-Йоркдаги биржаларда нефть нархларида ўсиш қайд этилди.

Лондондаги ICE Futures биржасида Brent туридаги нефть нархи 3,35 фоизга ошган ва бир баррели 38,18 долларни ташкил этган.

WTI нефти нархи Нью-Йорк товар биржасидаги (NYMEX) савдоларда 1,96 фоизга ошиб, 1 баррели учун 37,77 долларга етган.

Bloomberg агентлиги маълумотига кўра, Саудия Арабистони ва Эрон ОПЕК мамлакатлари ичида нефть қазиб олиш ҳажми кўрсаткичлари бўйича мос равишда биринчи ва бешинчи ўринларда қайд этилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш