Жаҳон | 08:55 / 04.01.2016
3555
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда содир бўлган зилзиладан жабр кўрганлар сони 100 нафарга етди

Ҳиндистоннинг Мьянма билан чегараси яқинида содир бўлган зилзиладан жабр кўрганлар сони 100 нафарга етди, дея хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Бундан аввал эса 4 кишининг қурбон бўлгани, 50 кишининг жароҳатлангани хабар қилинган эди.

АҚШ Геологик хизматлари (USGS) маълумотига кўра, Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Манипур штатида 6,7 баллик зилзила қайд этилган. Ер силкинишлари штат пойтахтидан 29 километр ғарброқда, Импхал шаҳрида кузатилган. Маҳаллий метеорологик хизматлар маълумотига кўра, зилзила ўчоғи 17 километр чуқурликда жойлашган.

Гувоҳларнинг айтишича, зилзила бир дақиқача давом этган.Табиий офат натижасида бир неча уйларга шикаст етган, яқиндагина қурилган олти қаватли бино эса бутунлай вайрон бўлган.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш