Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистондаги зилзила туфайли Бангладешда 3 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Манипур штатида рўй берган зилзила туфайли қурбон бўлганлар сони 11 кишига етган, жароҳатланганлар сони 130 нафардан ортиқни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Times of India нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг 3 нафари Бангладеш фуқароси ҳисобланади. 6,8 балли зилзила Бангладеш пойтахти Дакка ва бошқа шаҳарларида сезилган.
Олдинроқ, бу зилзила туфайли 10 киши ҳалок бўлгани, 100дан зиёд киши жабрлангани ҳақида хабар берилганди.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди жабр кўрган туманларга табиий офатларга қарши курашиш бўйича тезкор бўлинмаларни юборишни буюрган.
Ер силкиниши 4 январь куни 04:40 (Тошкент вақти билан 04:10)да содир бўлди, унинг эпицентри шарқий Манипур штатидаги Таменглонг округида, зилзила ўчоғи эса 10 км чуқурликда жойлашди.
Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 6,9 га тенг бўлди. АҚШ Геология хизмати хабарида эса бу зилзила кучи 6,8 балл бўлгани кўрсатилган.