Жаҳон | 15:08 / 04.01.2016
6612
1 дақиқада ўқилади

OPCW: Суриянинг кимёвий қуроллари буткул йўқ қилинди

Сурия ҳудудидаги кимёвий қуроллар бутунлай йўқ қилинган. Бу ҳақда Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот (OPCW) расмий сайтида хабар берилган.

АҚШнинг Техас штатидаги заводда охирги 75 цилиндрдаги фтороводородни йўқ қилиш амалиёти бажарилган.

"Бу орқали Суриядаги кимёвий қуролланиш бўйича дастурни йўқ қилиш амалиёти тугалланди", дейди ташкилот раҳбари Аҳмад Узюмжю.