Жаҳон | 19:57 / 04.01.2016
7534
2 дақиқада ўқилади

Қатл этилган ан-Нимрнинг акаси эронликларнинг Саудия Арабистони элчихонасига қилган ҳужумини қоралади

Саудия Арабистонида қатл этилган шиалар хатиби Нимр ан-Нимрнинг акаси Муҳаммад ан-Нимр Эронда Саудия Арабистони элчихонасига уюштирилган ҳужумни қоралаб чиқди.

"Биз шайх ан-Нимрнинг ўлимидан қайғуга тушиб, ўз ҳамдардликларини билдирганларнинг барчасига раҳмат айтамиз. Лекин, Эрондаги элчихонага уюштирилган ҳужумни қоралаймиз", деб ёзади у ўз оиласи номидан.

Маълум қилинишича, Муҳаммад ан-Нимр 3 январь куни Саудия Арабистони қироллиги ҳукуматига очиқ хат ёзган ва марҳум шайхнинг жасадини оиласига қайтаришни сўраган.
"Ал-Авами қишлоғидаги (Аш-Шарқия вилоятидаги Ал-Катиф туманида) ан-Нимрнинг оиласи Саудия Арабистони ҳукуматидан шайх Нимр Бакир ан-Нимрнинг танасини қайтаришни илтимос қилади. Бизнинг иродамизга қарши равишда номаълум қабристонга дафн қилинган танани ўз қишлоғимизга олиб келмоқчимиз ва ўз қадриятларимиз бўйича қайта дафн қилмоқчимиз. Бу бизнинг дахлсиз ҳуқуқимиздир", дейилган мактубда.

Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Саудия Арабистони ҳукумати томонидан 47 киши, шу жумладан, таниқли шиа тарғиботчиси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилганини эълон қилди.

3 январь куни Теҳрондаги Саудия Арабистони элчихонаси қаршисида ҳамда Эрон шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳрида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Шундан сўнг Эрон ва Саудия Арабистони мамлакатлари ўртасидаги муносабат совуқлашди.

Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Эрон билан дипломатик алоқалар бузилганини маълум қилди

Баҳрайн эронлик дипломатларга ўз ҳудудини тарк этиш учун 48 соат муҳлат берди

Судан Ар-Риёдга Эрон элчисини мамлакатдан чиқариб юбориши ҳақида хабар берди

БАА Эрондаги элчисини чақириб олади