Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ТИВ Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегара масаласидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини инкор қилди
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегара масалаларига оид музокараларнинг боши берк кўчага кириб қолгани тўғрисидаги хабарларни инкор этди. Бу ҳақда 24.kg агентлиги ташқи сиёсат маҳкамаси маълумотига асосланиб хабар қилди.
Хабарда келтирилишича, жараён яқин кунларда қайта йўлга қўйилади. ТИВнинг қайд этишига кўра, ҳеч қайси томон ён босишни истамаётгани сабабли чегараларни делимитация ва демаркация қилиш мураккаблашмоқда.
Вазирликда можароларни камайтириш учун айланиб ўтиш йўлларини қуришга тўғри келади. Бироқ 2014 йилга қараганда 2015 йилда қирғиз-ўзбек ва қирғиз-тожик чегараларида кескинлик сезиларли даражада пасайган. Можаролар бор, бироқ ҳудудий аҳамиятга эга.
“Биз узоқ туманлар аҳолиси учун шароитлар яратишимиз керакки, улар кундалик турмушида можароли вазиятлар билан тўқнашмаслиги лозим”, - дея ойдинлик киритди Қирғизистон ТИВ.