Жаҳон | 08:31 / 04.01.2016
3969
1 дақиқада ўқилади

Украина ўз ҳудудига АҚШ ҳарбий базасини жойлаштиришни режалаштирмаяпти

Украина Мудофаа вазири Степан Полторак мамлакат ҳудудига АҚШ ҳарбий базасини жойлаштириш имкониятлари кўриб чиқилмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Украинские новости» хабар бермоқда.

«Бундай савол ўринсиз. Украина қонунчилиги бундай имкониятни кўриб чиқмайди. Аммо бир-биримизга ўргатиш ва тажриба алмашишга имкон туғдирадиган яқин ҳамкорлигимиз бор”, - деди Мудофаа вазири.

Унинг ойдинлик киритишича, мамлакатда украин-польяк-литва бригадаларини ташкил этишга катта умид билдирилмоқда. Бундай бригадалар таркибида ҳамкорликдаги машғулотларнинг ўтказилиши Украинага НАТО стандартларига тезроқ ўтишга ёрдам беради.