Фан-техника | 15:32 / 04.01.2016
7148
1 дақиқада ўқилади

Volvo'нинг энг катта универсали камуфляжсиз суратга олинди

Volvo универсалининг фотосуратлари интернетга жойлаштирилди. V70нинг ўрнини эгаллайдиган V90 номли янги модель суратларда камуфляжсиз кўрсатилган. Суратларни Teknikens Varld нашри эълон қилди.

Модель премьераси баҳорда Женева автосалонида бўлиб ўтади. Тахмин қилинишича, моделнинг габарит узунлиги V70га нисбатан 15 см га кўпроқ бўлади, ғилдирак базасидаги фарқ эса 13 см ни ташкил қилади.

Модель даставвал 190 ва 235 от кучига эга иккита дизель двигателлари билан таклиф қилинади; шунингдек, 320 от кучига эга бензинли мотор, 407 от кучига эга гибрид қурилма ҳам буюртма қилдириш мумкин. Кейинчалик гаммага 3 цилиндрли агрегат ва оғир ёқилғидаги янги двигателлар қўшилади.Шунингдек, Polestar модификацияси ҳамда Cross Country йўлтанламас версиясининг чиқиши кутилмоқда.