Жамият | 19:25 / 05.01.2016
5255
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Жоржия штатидаги мотелда 11 бола гаровга олинди

АҚШнинг Жоржия штатида, штат маркази Атланта шаҳридан узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган мотелда (кичик меҳмонхона) 11 нафар бола ва бир аёл гаровга олинди. Бу ҳақда NBC News хабар тарқатган.

Гаровга олинганлар бир номаълум шахс қўлидалигида аёл телефон орқали полицияга хабар беришга улгурган.

Тез орада полиция вакиллари ҳудудга етиб келиб, қутқарув амалиётини ўтказган.

Fox News хабарига кўра, амалиёт натижасида гаровдагиларнинг барчаси озод қилинган. Гаровга олувчи эса ўқ тегиши туфайли жароҳат олган.