Жаҳон | 15:34 / 05.01.2016
14665
1 дақиқада ўқилади

Эмомали Раҳмон Умра зиёратини адо этди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўзининг Саудия Арабистонига расмий ташрифи доирасида 5 январь куни Макка шаҳрида бўлди. У ерда Тожикистон раҳбари рафиқаси билан биргаликда ва айрим қариндошлари қуршовида Умр амалларини адо этди.

Тожикистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Эмомали Раҳмон қариндошлари билан биргаликда Каъбага кириб, икки ракаат намоз ўқиган. Дуосида у ўз давлатига ва халқига фаровонлик ва бахт тилаган.

Шундан сўнг зиёратчилар Замзам булоғига йўл олиб, унинг сувларидан ичишган, Сафо тоғига чиқишган.
Эмомали Раҳмон тўртинчи марта Ҳажни адо этиши. Биринчи бора у Каъбада Саудия Арабистони қиролининг рухсати билан 2005 йилнинг 5 декабрь куни бўлган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш