Ўзбекистон | 13:35 / 05.01.2016
6990
1 дақиқада ўқилади

Euronews телеканалида Гўри Амир мақбараси ҳақида репортаж намойиш этилди

Euronews телеканали Самарқанд шаҳрига бағишланган “Ўзбекистондан откриткалар” туркумидаги репортажлар намойишини бошлади.

Репортажнинг илк сони Гўри Амир мақбараси ҳақида ҳикоя қилади. Унда мақбаранинг ҳақиқий сайёҳлик обидаси эканлиги, бино ички ва ташқи томондан XIV ва XV асрдаги амалий санъат безаклари билан безатилгани, Амир Темур қабри ҳақида сўзлаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, телеканалда 2015 йил охирига қадар ҳар душанба куни Ўзбекистонга бағишланган ойлик "Uzbekistan Life" репортажлари серияси намойиш этилган эди.