Спорт | 19:00 / 05.01.2016
13187
2 дақиқада ўқилади

Гвардиоланинг ўзи "Бавария"дан кетиши сабабини айтди

"Бавария" жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоадан тарк этишга қарор қилгани сабабини ошкор қилди.

"Мен "Бавария" билан шартномамни узайтирмасликка қарор қилганимнинг сабаби шунчаки Англия премьер-лигасида ишлашни истадим.

Мен ҳали ўзимни синашда давом этишга имкон берар даражада ёш деб ҳисоблайман. Мен "Бавария"га менга билдирган ишончи учун яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

Ҳали ўзимнинг янги жамоамни аниқлаганим йўқ", дейди Гвардиола.

Бундан олдинроқ, Гвардиоланинг янги жамоаси "Манчестер Сити" бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Гвардиола "Бавария"га 2013 йилнинг ёзида "Барселона"дан келганди. Унинг амалдаги шартномаси 2016 йилнинг ёзида якунланади. Уни ўз сафига таклиф қилган жамоалар орасида "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" жамоалари номи ҳам бор.

Marca: Гвардиола "Бавария"дан кетишга қарор қилди

Гвардиола ўзи истаган де Брюйнени эмас, Костани трансфер қилишгани учун «Бавария»дан кетишга қарор қилган

Гвардиоланинг «Бавария»дан кетиши сабаби маълум қилинди

Гвардиола «Манчестер Сити»да «Бавария»дагидан 2 баробар кўп маош олади

“Бавария” ёзда Анчелотти Гвардиола ўрнини эгаллашини расман тасдиқлади

Левандовски Гвардиоланинг кетиши ҳақида: У барча учун энг яхши ечимни билади

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш