Жаҳон | 16:52 / 05.01.2016
7703
2 дақиқада ўқилади

Исроил матбуоти: Саудия ўз тақдиридан хавотирда

Саудия Арабистонининг Эрон билан ихтилофи исроиллик журналистларда жиддий қизиқиш уйғотди. Жумладан, Israel Hayom газетаси мухбири Боаз Бисмутнинг сўзларига қараганда, Саудия айни пайтда ўз “ҳаёт”ини сақлаб қолиш билан овора.

“2011 ва 2012 йилга воқеаларни эслаш кифоя. 2015 йилда эса Саудия Арабистонида рекорд даражадаги бюджет камомади қайд қилинди. Буларни эслаганда, қироллик нега саросимага тушаётгани англашилади, - деб ёзади у. – Бугун Форс кўрфази нафақат нефть бочкаси, бу яна портлаши мумкин бўлган порох бочкаси ҳамдир”.

Бисмут қатл қилинган шиа илоҳиётчиси Нимр ан-Нимрнинг нуфузи юқори бўлганини, у қироллик ҳудудида шиаларнинг камситилишига қарши курашиб келганлигини таъкидлаб ўтди.

“Мамлакатнинг шарқида, нефтга бой Катиф туманида яшовчи шиалар камситилишга қарши норозилик билдирмоқда, бу норозиликка асос ҳам бор. Уларга масжидлар қуришга ва жамоат секторида, масалан, маърифат соҳасида мансабдор бўлишга рухсат этилмайди”, - қўшимча қилди муаллиф.