Жамият | 15:49 / 05.01.2016
4426
1 дақиқада ўқилади

Темир Сариев: ГЭСдаги авария электр таъминотида узилиш келтириб чиқармайди

28 декабрь куни Қирғизистондаги энг йирик электр етказиб берувчи – Тўқтагул ГЭСида рўй берган авария оқибатларини бартараф қилиш мақсадида таъмирлаш ва тиклаш ишлари тезкор суръатларда олиб борилмоқда ва бу ишлар яқин орада тугатилади.

Мамлакат бош вазири Темир Сариевнинг маълум қилишича, авария туфайли келиб чиққан ноқулайликлар мамлакат аҳолисининг электр қуввати билан таъминланишида узилишлар келиб чиқишига сабаб бўлмайди.Сариев миллий радиокомпания эфири орқали ушбу баёнотни тарқатди.