Жамият | 07:58 / 05.01.2016
4726
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонлик аёл бир яшарлик қизини сотгани учун ҳибсга олинди

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида яшовчи 33 ёшли аёл бир яшарлик қизини сотишда гумон қилиниб қўлга олинди.

Республика ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, у ўз қизини Хўжанд фуқаросига 400 долларга сотиб юборган.

Қўлга олинган аёл муқаддам ҳам ўғирлик ва вояга етмаганларни сотиш жиноятларини содир этиб суд қилинган.
Аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.