Ўзбекистон | 12:58 / 05.01.2016
16636
4 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида яна 30та янги маҳалла ташкил этилди

2015 йилнинг 25 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қабул қилган қарорга кўра, Ўзбекистон пойтахтида яна 30та янги маҳалла ташкил этилиши белгиланган. Кенгашнинг Тошкент шаҳридаги айрим маҳаллаларнинг ҳудудий чегараларини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисидаги қарори босма нашрларда ва Тошкент шаҳри ҳокимияти сайтида эълон қилинган.

Янги маҳаллалар Тошкент шаҳридаги айрим маҳаллаларнинг ҳудудий чегараларини ўзгартириш ҳисобига юзага келди.

Эндиликда Тошкент шаҳридаги маҳаллаларнинг умумий сони 505тага етди.

Тошкентдаги янги маҳаллалар рўйхати:

Мирзо Улуғбек тумани
1. «Бўз-2» маҳалласи – «Элобод» маҳалласи
2. «Навниҳол» маҳалласи – «Олий ҳиммат» маҳалласи


Сергели тумани
3. «Хонобод» маҳалласи – «Қурувчилар» маҳалласи
4. «Оқибат» маҳалласи – «Обиҳаёт» маҳалласи
5. «Ал-Фарғоний» маҳалласи – «Полвонёр» маҳалласи
6. «Ёрқин ҳаёт» маҳалласи – «Ҳаётобод» маҳалласи
7. «А. Жомий» маҳалласи – «Зиёкор» маҳалласи
8. «Темирйулчи» маҳалласи – «Олчахор» маҳалласи

Учтепа тумани
9. «Ўрикзор» маҳалласи – «Зарафшон» маҳалласи
10. «Катта Қаъни» маҳалласи – «Фозилтепа» маҳалласи
11. «Қўрғонтепа» маҳалласи – «Тепақўрғон» маҳалласи
12. «Хуросон» маҳалласи – «Заргарлик» маҳалласи
13. «Нуробод» маҳалласи – «Ҳамдуст» маҳалласи
14. «А. Соғуний» маҳалласи – «Қовунчи» маҳалласи
15. «Ал-Хоразмий» маҳалласи – «Диёробод» маҳалласи

Чилонзор тумани
16. «Дўмбиробод» маҳалласи –«Гавҳар» маҳалласи
17. «Нўғой қўрғон» маҳалласи – «Фидокор» маҳалласи
18. «Хирмонтепа» маҳалласи –«Шуҳрат» маҳалласи

Шайхонтоҳур тумани
19. «Оқтепа» маҳалласи – «Янги Жарариқ» маҳалласи
20. «Янгиобод» маҳалласи – «Камолон Дарвоза» маҳалласи

Юнусобод тумани
21. «Иттифоқ» маҳалласи – «Меҳнатобод» маҳалласи
22. «Фирдавсий» маҳалласи – «Янгитарнов» маҳалласи
23. «Чинор» маҳалласи – «Нурмакон» маҳалласи
24. «Боғишамол» маҳалласи – «Боғиэрам» маҳалласи
25. «Шарқ ҳақиқати» маҳалласи – «Катта Ҳасанбой» маҳалласи

Яккасарой тумани
26. «Бошлиқ» маҳалласи – «Армуғон» маҳалласи
27. «Ракат» маҳалласи – «Шоҳжаҳон» маҳалласи
28. «Қушбеги» маҳалласи – «Дилбулоқ» маҳалласи

Яшнобод тумани
29. «Бобур» маҳалласи – «Бешариқ» маҳалласи
30. «Авиасозлар» маҳалласи – «Фазогир» маҳалласи

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш