Спорт | 17:48 / 05.01.2016
8257
1 дақиқада ўқилади

Зидан 6 мингга яқин мухлис қаршисида "Реал" бош мураббийи сифатидаги илк машғулотини ўтказди

"Реал" клуби футболчилари янги мураббий Зинедин Зидан қўл остидаги биринчи машғулотни ўтказди.

Машғулотлар "Альфредо ди Стефано" стадионида ўтиб, журналистлар ва мухлислар учун очиқ бўлди. 6500 кишига мўлжалланган ўйингоҳ томошабинлар билан лиқ тўлди.

Мухлислар янги мураббийни гулдурос қарсаклар билан кутиб олишган.

Кичик жароҳат туфайли ярим ҳимоячи Гарет Бэйл машғулотда иштирок эта олмаган ва шахсий дастур бўйича тренажерлар залида ишлаган.

Бошқа футболчилар эса умумий гуруҳда шуғулланишган.