Спорт | 10:55 / 06.01.2016
3375
1 дақиқада ўқилади

«МЮ» январда Бэйлнинг трансфери учун 75 млн фунт таклиф этишга тайёр

«Манчестер Юнайтед» клуби «Реал»нинг уэльслик ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни қишки трансферлар вақтида сотиб олмоқчи.

The Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли футболчи учун манчестерликлар 75 миллион фунт тўлашга тайёр.

Манбада ёзилишича, «МЮ» бош мураббийи ёрдамчиси Райан Гиггз ўз ватандошини «Олд Траффорд»га кўчиб ўтишга кўндиришига жамоа раҳбарияти умид қилмоқда.

Шунингдек, Бэйлнинг ўзи Рафаэль Бенитеснинг истеъфосидан хафа бўлган ва фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2013 йилда «Тоттенҳэм»дан рекорд даражадаги маблағ (85 миллион фунт) эвазига «Реал»га кўчиб ўтганди.